HD

Балли, Камолиддин

  • Yili: 2015
  • Slogan: Бизнесмен
  • Mamlakat: O'zbekiston
  • Janr:
    Drama / Uzbek kino
  • Sifat: HD
  • Ovoz: O'zbek tilida
  • To'plamlar: O'zbekiston kinolari

0 голосов
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси асосан суратга олинган мазкур фильмда мамлакатимиздаги кичик ва ўрта бизнес ҳамда қишлоқ хўжалигининг ривожи, мазкур соҳаларда эл-юрт равнақи, Ватан шуҳратини ошириш йўлида меҳнат қилаётган ташаббускор ёшлар ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, картинада замонавий оила муаммолари, ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатлар, ёшларнинг маънавий тарбияси каби мавзулар ҳам кўтарилган.

Фильм бош қаҳрамони — яқиндагина олий ўқув юртини тамомлаб, нуфузли қўшма корхоналарнинг бирида иш бошлаган Камолиддин (Миролим Қиличев) тез орада ўзининг иқтидори, ташаббускорлиги билан жамоада тилга тушади. Шу боис уни қўшма корхонанинг хорижий мамлакатлардан биридаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинлашади. Аммо кутилмаганда унинг қишлоқда яшайдиган акаси — Фазлиддин (Толиб Мўминов) автоҳалокатга учраб, вафот этади.

Камолиддин икки ўт орасида қолади — хорижга кетиш керакми ёки марҳум акаси бошлаб қўйган ишларни давом эттириш керакми? У жиддий ўйлаб кўриб, иккинчи йўлни танлайди ва қишлоққа қайтиб, яқинлари кўмагида акаси экиб кетган писта дарахтларини парваришлашга киришади...
Ko'rish
Bizga Telegramda qo'shiling!

Filmdan olingan suratlar

Izohlar